Академик лицей битирувчиларига ишга кириш ҳуқуқини берувчи сертификат берилади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишИнтерактивная школа в Волгограде
Интерактивная школа в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Академик лицейлар битирувчиларига диплом билан биргаликда махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат берилиши белгиланди

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2 майдаги қарори билан 2017/2018 ўқув йилида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталари тасдиқланди, деб хабар бермоқда uz24.uz.

Бўш ўқув хонаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тугатилаётган лицейлар рўйхати маълум бўлди

Тасдиқланган қабул қилиш квоталарига биноан 2017/2018 ўқув йилида мамлакат академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежлари умумтаълим мактабларининг 467 минг 19 нафар битирувчиларини қабул қилади. Шу тариқа, умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари республикадаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга тўлиқ қамраб олинади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида гуруҳларни тўлдириш қуйидагича табақаланди: академик лицейларда — 26 нафаргача, касб-ҳунар коллежларида — 30 нафаргача ўқувчилар доирасида.

Шунингдек, академик лицейлар битирувчиларига диплом билан биргаликда махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган мутахассислик бўйича давлат намунасидаги сертификат берилиши белгиланди. Мазкур ҳужжат лицей ёки коллежни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом билан бир қаторда олий таълим муассасасига ўқишга кириш ёки ишга жойлашиш ҳуқуқини беради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0