Автобусга ойлик чипта харид қилганлар машина ёки хонадон ютиб олиши мумкин бўлади

Oбуна бўлиш
Ойлик чипта эгаларига микротўлқинли печ, телевизор, музлатгич, Matiz, Nexia-3, Malibu, Captiva автомобиллари, кўп қаватли уйлардан икки хонали хонадонни ютуқ сифатида бериш таклифи илгари сурилмоқда

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Х. Халматов ойлик йўл чипталарини оммалаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар бермоқда.

На одной из улиц города Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда автобуслар тунги 12гача юрадиган бўлади

Хабарга кўра, Х. Халматов бошқарув раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари М. Валиевга ва "Тошйўловчитрансхизмат" УК директори А. Кадировга тегишли идоралар билан келишган ҳолда ва қонун доирасида йўловчиларнинг ойлик йўл чиптасидан фойдаланишларини оммалаштириш, ойлик йўл чипталарининг сотилишини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширган.

Унга кўра, ҳар 10 мингинчи ойлик йўл чиптаси эгасига микротўлқинли печ, 30 мингинчига — телевизор, 50 мингинчига — музлатгич, 100 мингинчига — Matiz, 150 мингинчига — Nexia-3, 200 мингинчига — Malibu, 300 мингинчига — Captiva автомобиллари, 500 мингинчига — кўп қаватли уйлардан икки хонали хонадон ютуқ сифатида берилиши кўзда тутилган.

Х.Халматов бу аҳолини моддий рағбатлантиришга жамиятнинг ҳиссаси ҳам қўшилишини, уларни шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланишга янада ундашини таъкидлаган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0