21:30 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
Пассажиры поезда Ташкент - Москва, прибывшего на Казанский вокзал, на платформе

Ўзбекистондан келаётган мигрантлар сони ошмоқда - Колокольцев

© Sputnik / Илья Питалев
Жамият
Ҳавола олиш
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (65)
35821

Россия ИИВ вазири Колокольев айтишига қарагандан йил бошидан буён Ўзбекистондан Россияга 600 минг нафар киши келган. Бу ўтган йилга қараганда 10% га кўп.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. 22-23 май кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган Россия ИИВ раҳбари Владимир Колокольцевнинг сўзларига қараганда, 2017 йилда Ўзбекистондан Россияга келаётган мигрантлар сони 10%га ошган.

"Россияда  бугунги кунда 1,7 млн Ўзбекистон фуқаролари яшамоқда. Йил бошидан буён Россияга 600 минг киши келган. Бу ўтган йилгига нисбатан 10%га кўп… Биз ушбу соҳада ҳамкорлигимизни оширишимиз керак. Бунга ҳаётнинг ўзи бизни мажбур қилмоқда. Биз давлатларимиз раҳбарлари қабул қилган қарорларни, албатта, ҳаётга тадбиқ қилишимиз керак", — деди Колокольцев.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкентда Россия вазири ташрифи давомида 2017-2018 йилларда Ўзбекистон ва Россия ИИВлари ҳамкорлик Протоколи имзолашди. Ушбу ҳужжат ҳуқуқни сақлаш соҳасида яқин келажакдаги икки мамлакат ҳамкорлигининг асосига айланади. Хусусан икки мамлакатда, содир этилган жиноятларга тизимли (бир хил тартибда) муносабатда бўлинади.

Мавзу:
Мен - мигрантман. Янги лойиҳа (65)

Асосий мавзулар