Ўзбекистонда меҳнат дафтарчалари бекор қилинади

© SputnikТрудовая книжка
Трудовая книжка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб, қоғоз кўринишидаги меҳнат дафтарчалари ўрнига “электрон меҳнат дафтарчалар” жорий қилинади.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони имзоланди.

Унда айтилишига кўра, 2019 йил 1 январдан республикада "Электрон меҳнат дафтари" тизими жорий этилади.

Яъни, бир ярим йилдан сўнг биринчи марта ишга жойлашаётган фуқароларга меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилмайди. Унинг ўрнига барча керакли маълумотлар "электрон меҳнат дафтарча"га қайд этилади.

Фармонда айтилишига кўра, меҳнат қилаётган барча ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидаги ёзувлар бирин-кетин электрон шаклга ўтказиб борилади. Хусусан, солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари (СТИР) ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ШЖБПҲ) рақамлари асосида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига пенсия бадалларни тўлаш муддатлари ҳақидаги маълумотлар "электрон меҳнат дафтари"га босқичма-босқич ўтказилади.

Ҳукумат порталида хабарига асосан.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0