20:13 20 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16
Задержание подозреваемого

Тошкентда сохта майор қўлга олинди

© Flickr/ houstondwiPhotos mp
Жамият
Ҳавола олиш
541 0 0

Ҳеч қаерда ишламайдиган Файзулло Ҳидоятов хизмат гувоҳномасини қалбакилаштирилиб, ундан фойдаланиб юрган

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари қалбаки гувоҳномадан фойдаланиб ўзини ички ишлар ходими деб таништириб юрган шахсни қўлга олишди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда билдирилишича, 23 май куни кечки вақтда Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган "Матиз" русумли автомашина тўхтатилади. Ҳужжат текшириш давомида мазкур автомашина ҳайдовчиси ўзини "майор унвонидаги ички ишлар идоралари ходими" деб таништириб, хизмат гувоҳномасини кўрсатган.

Олиб борилган суриштирув жараёнида мазкур шахс ҳеч қаерда ишламайдиган Файзулло Ҳидоятов эканлиги ва у томонидан хизмат гувоҳномаси қалбакилаштирилиб, ундан фойдаланиб юрганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми (ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Асосий мавзулар