Усмонов – Навальный судининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишАлексей Навальный
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Судя Россия бош вазири Дмитрий Медведев, вазир ўринбосари Игорь Шувалов ва Англиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Грейг Мюррейни гувоҳ сифатида чақиришни рад этди.

ТОШКЕНТ, 31 май – Sputnik. Кеча Москванинг Люблино судида Усмоновнинг Навальный устидан берган аризаси бўйича биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Навальный суд мажлисига Россия бош вазири Дмитрий Медведевни, вазир ўринбосари Игорь Шуваловни ва яна бир неча раҳбарларни гувоҳ сифатида чақиришни талаб қилди.

Миллиардер Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов: туф сенга, Алексей Навальный

Бунга Усмоновнинг адвокатлари ушбу кишиларнинг кўриб чиқилаётган ишга дахли йўқлиги туфайли уларни чақириш керак эмаслигини таъкидлашди.

Ундан ташқари Навальный, Алишер Усмоновнинг “зўрлаш банди” бўйича қамалгани ҳақидаги маълумотларни тарқатган, Англиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Грейг Мюррейни ҳам таклиф қилишни сўраган.

Усмонов ҳимояси “Бизга 2007 йилда иғво тарқатган англияликнинг нима кераги бор?”-, деб, Мюррейни чақириш талабига ҳам рад жавоби беришди. 

Алишер Усманов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов Навалний айбловларини пучга чиқарди

Навальныйнинг адвокатлари, суд материалларига бир неча ҳужжатлар, жумладан  Ўзбекистон Олий судидан Алишер Усмоновнинг судланганига доир ҳужжатларни қўшишни талаб қилди.

Судья Марина Васина иккала томон тақдимномаларини ўрганиб чиқиб, Навальный талаб қилаётган гувоҳларни суд мажлисига чақиришга асос йўқ деб жавоб берди. Шунингдек, кўрсатилган ҳужжатлар ҳам ноўрин эканлиги таъкидланди.

Навальный ўз навбатида, судья Марина Васина номзодини қабул қилмаслигини эълон қилди.

Основатель USM Holdings Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Туф сенга, яна бир марта Алексей Навальный

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Навальный ўз видеомурожаатида миллиардер Усмоновни Россия бош вазири Медведевга пора  беришда, давлат мулкини ўғирлашда, шахтерларга кам ойлик тўлашда ва Ўзбекистонда “зўрлаб номусига тегиш” жинояти содир этаганликда айблаган эди.

Алишер Усмонов ҳам Навальныйга ўз видеомурожаати билан жавоб берди. Унда Усмонов ушбу айбловларнинг ҳар бирини аниқ фактлар билан инкор этиб, “Туф сенга Навальный” деган эди ва обрўсига путр еткизмоқчи бўлгани учун уни судга берган эди.

Россия ОАВлари хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0