ИИББ 50 та отлар нима учун харид қилинишига изоҳ берди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишОтлар
Отлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Баҳодир Қурбоновга кўра, отлиқ қўриқлаш бўлинмани тузиш фикри қўққисдан пайдо бўлгани йўқ, бу олдиндан режалаштирилган ва ҳар томонлама чуқур таҳлил қилинган масаладир

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Тез кунларда Тошкент шаҳар ИИББ пост-патрул хизмати таркибида махсус отлиқ бўлинма ташкил этилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Сотрудники правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда отлиқ милиция пайдо бўлади
Бу янгилик туфайли пойтахтликлар орасида анчагина тортишувлар бўлди, бу масалада кулгили фикрлар билдирганлар ҳам бўлди. Айримлар ушбу бўлинмаларни тузиш бекорга пул сарфлаш дегани, дея фикр билдирдилар. Ижтимоий тармоқларда эса кўплаб кулгили фотосуратлар пайдо бўлди.

Лекин бу масалада пойтахтликлар ноҳақ эканликларини айтиш лозим. Бугунги кунда ҳар бир йирик шаҳарда отлиқ бўлинмалар мавжуд бўлиб, улар оммавий тадбирлар ва истироҳат боғлари, хиёбонларда жамоатчилик тартибини сақлаб туришда муҳим роль ўйнайди. Масалан, Москвада Европада энг йирик отлиқ бўлинмаси мавжуд бўлиб, унинг таркибида 400 га яқин полиция хизмат қилади ва уларда 220 дан ортиқ отлар мавжуд. Ушбу рақамлар билан солиштирилганда, Тошкент қўриқлаш хизмати учун 50 та отлар харид қилиниши унчалик катта рақам ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Баходир Қурбонов сўзларига кўра, отлиқ қўриқлаш бўлинмасини тузиш фикри қўққисдан пайдо бўлгани йўқ, бу олдиндан режалаштирилган ҳар томонлама чуқур таҳлил қилинган масаладир.

Милиция - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ раҳбари: Ўзбекистонда ҳозирда милиция йўқ
"Отлиқ бўлинмаларнинг асосий вазифаси маданий ва спорт тадбирларида жамоатчилик тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарларни тезкор ушлашдир. Шунингдек, улар шаҳарнинг чекка туманларида қўриқлаш патрул хизматини ҳам амалга оширади. Шунда уларнинг улар фаолиятининг асосий қисми катта магистраль йўлларда эмас, балки кварталлар ички қисмларида, яъни автомашиналар кириши ноқулай бўлган ҳудудларда амалга оширилади", — деб таъкидлади Б.Қурбонов.

Жиноятчининг қўлга олиниши - Sputnik Ўзбекистон
Қўриқлаш хизмати хабар қилади: ўғрилар узоққа қочолмаяпти
Ҳақиқатан ҳам халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда одамлар энг кўп йиғиладиган тадбирларда отлиқ милиция — энг қулай воситадир. От минган чавандозлар ўзларининг пиёда ҳамкасбларига нисбатан тезроқ ҳаракатланишади. Бундан ташқари, отдаги ички ишлар ходими жонивор тепасида атрофдаги вазиятни яхшироқ кўриш ва ҳар қандай хавф-хатарнинг олдини олиш ва бартараф этиш имкониятига эга бўлади.

Европа мамлакатларида футбол фанатларини тарқатиб юборишда кўп ҳолларда отлиқ полиция хизматидан фойдаланади.

"Тошкент шаҳар ИИББ таркибини отлиқ бўлинмалар билан тўлдириш патрул хизмати самарадорлигини оширади. Бу ҳорижий тажриба билан исботланган ва бунга биз таянамиз. Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида, жумладан, Наманган ва Андижон вилоятларида отлиқ бўлинмалар қўлланилади. Тошкент қўриқлаш хизмати учун энг зўр отлар харид қилиши ҳақида ваъда берамиз", — деб қўшимча қилган Қурбонов.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0