Мирзиёев: жиноий ишда айбланувчиларга Ўзбекистонда сиёсий бошпана берилмайди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ўз фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинганлиги боис бошпана излаётган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига сиёсий бошпана берилади

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистонда жиноий иш бўйича айбланаётган шахсларга сиёсий бошпана берилмайди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган низомда шундай маълумот мужассам, деб ёзади РИА Новости.

"Ўзбекистонда жиноят деб тан олинадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун таъқиб қилинаётган бўлса ёки БМТнинг асосий мақсад ва принципларига зид ҳаракатлар содир этишда айбдор бўлган шахсларга мамлакатда сиёсий бошпана берилмайди", дейилади ҳужжатда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев сиёсий бошпана тақдим этиши мумкин

Шунингдек, айбланувчи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган ёки унга нисбатан қонуний кучга кирган ва Ўзбекистонда ижро этилиши лозим бўлган суднинг айблов ҳукми мавжуд бўлган шахсларга ҳам сиёсий бошпана бериш рад этилади.

Таъқиб қилиниш хавфи бўлмаган учинчи давлатдан келган, у таъқиб қилинмаётган учинчи давлатнинг фуқаролигига эга бўлган, била туриб ёлғон маълумотлар берган ва иқтисодий, экологик ёки ижтимоий сабабларга кўра, шунингдек табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар муносабати билан фуқаролиги бўйича мансуб давлатга ёки доимий яшайдиган давлатига қайтиш имкониятига эга бўлмаган ёки қайтишни хоҳламаганларга ҳам Ўзбекистонда сиёсий бошпана берилмаслиги кўрсатилган.

Ўзбекистонда сиёсий бошпана ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинаётган ёки таъқиб қилишнинг жабрланувчиси бўлишига реал таҳдиддан, шунингдек халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа ҳолатларидан бошпана ва ҳимоя излаётган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига берилади.

Низомга кўра, сиёсий бошпана олиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишнинг умумий муддати 1 йилдан ошмаслиги лозим. Сиёсий бошпана берилган шахсга, шунингдек унинг оила аъзоларига мурожаат жойи бўйича тасдиқланган шаклдаги гувоҳнома берилади ва унинг асосида 5 йилгача бўлган муддатга яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0