Ўзбекистонда болаларга бепул китоблар тўплами тарқатилади

© Из личного архива Яны Задорожной Дети читают книги домашним питомцам. Проект "КниГАВ"
Дети читают книги домашним питомцам. Проект КниГАВ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Етти номдаги мазкур китоблар тўплами ота-оналарга мўлжалланган қўлланма ҳамда болаларга ўқиб бериш учун эртак ва шеърлардан иборат бадиий адабиётни ўз ичига олади

ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистонда қишлоқ ҳудудларида яшайдиган 3 — 6 ёшдаги фарзандлари мактабгача таълим тизимига қамраб олинмаган оилалар болаларига ўқиб бериши учун бепул китоблар яратилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Книги - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "жонланувчи" китоблар чоп этилмоқда

Китоблар Халқ таълими вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "Мактабгача ва умумий ўрта таълимни ривожлантириш" лойиҳаси асосида чоп этилди.

Лойиҳа доирасида китоблар тўпламини ота-оналарга тарқатиш учун тавсиянома ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари ва вилоят халқ таълим бошқармалари томонидан 3 — 6 ёшдаги фарзандлари боғчаларга қамраб олинмаган оилаларнинг рўйхати шакллантирилди.

Халқ таълими вазирлигининг юқорида номи келтирилган лойиҳа консультанти Мавлуда Нишонованинг айтишича, етти номдаги мазкур китоблар тўплами ота-оналарга мўлжалланган қўлланма ҳамда болаларга ўқиб бериш учун эртак ва шеърлардан иборат бадиий адабиётни ўз ичига олади. Жумладан, "Оилада мутолаа қиламиз" деб номланувчи китоб айнан ота-оналарга фарзандларига нимани ўргатиш кераклиги тўғрисидаги қўлланмадир.

Китоб ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ўсмирларнинг ярми китобдан кўра компьютерни афзал кўради

"Китоблар оламига илк саёҳатим" деб номланган 2-китоб 3 — 5 ёшдаги болаларга мўлжалланган. 3-китоб "Менинг севимли китобим", 4-китоб 5 — 7 ёшдаги болаларга аталиб, "Китоблар — менинг дўстларим" деб номланади. 5-китоб "Салом, мактабим" деб аталган. Уларнинг барчасида шу ёшга мўлжалланган турли эртаклар, шеърлар жамланган. "Оламни ўрганамиз" номли 6-китобда эса мактабгача ёшдаги болаларнинг атроф-муҳит, табиат тўғрисидаги ҳамда элементар математик тушунчаларни ривожлантирувчи асарлар киритилган. "Жаҳон халқлари эртаклари"ни айтиб бериш учун 7-китоб жуда қўл келади.

Ҳар бир асар ўзбек ва рус тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса ўзбек, рус ҳамда қорақалпоқ тилларида чоп этилган. Эртак, ривоят ва шеърдан сўнг асар мазмуни бўйича савол ҳамда топшириқлар берилган бўлиб, бу кичкинтойларнинг асар ғоясини янада чуқурроқ англашига, ундаги воқеа-ҳодисалар ҳақида мулоҳаза юритиб, фикрини эркин айта олиши, мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам беради.

Китоблар тўпламини тарқатиш икки босқичда амалга оширилиб, даставвал 200 минг оила, кейин эса 153 минг оила бу қўлланмаларга эга бўлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0