Тошкент прокурори Мажбурий ижро бюросига раҳбар этиб тайинланди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бюро суд қарорларини ижро этиш, коммунал тўловлар тизимида тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилади

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 июндаги фармонига асосан, Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Коммунал хизмат ишчиси - Sputnik Ўзбекистон
Светчи ва газчилар ишдан бўшатилиб уларнинг вазифаси Прокуратурага топширилди

Ботир Қудратхўжаев ўтган йилнинг августида Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2017 йил 29 майдаги фармонига кўра, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилиб, Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди.

Янги бюро суд қарорларини ижро этиш, коммунал тўловлар тизимида тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0