Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Навоз Шариф билан учрашди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ва Навоз Шариф учрашувида асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Покистон бош вазири Навоз Шариф билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев ва Навоз Шариф учрашувида асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди.

Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Покистонга парвозларни тикламоқда

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Покистон билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканини қайд этди.

Ўз навбатида Навоз Шариф Покистон Ўзбекистон билан барча соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Покистоннинг ШҲТга аъзо давлат сифатида қабул қилинишини қўллаб-қувватлаб, ташкилотга раислиги даврида бу масалага алоҳида эътибор қаратди.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро 50 га яқин ҳужжат имзоланган. Ўзбекистонда Покистон билан ҳамкорликда ташкил этилган 55 корхона фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Покистонга пахта толаси, кўнчилик хомашёси, транспорт ва туризм хизматларини экспорт қилади. Покистон Ўзбекистонга дори воситалари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беради, транспорт хизмати кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Остона шаҳрига ташриф буюрган.

Янгиликлар лентаси
0