Беларус ЭКСПО-2017 кўргазмасида "келажак автобуси"ни намойиш этди

© Sputnik Айгюзель Кадир"Автобус будущего" представила Беларусь на ЭКСПО
Автобус будущего представила Беларусь на ЭКСПО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Электробус олти соат давомида шаҳар муҳитида 30-40 километр масофа юради

ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Беларус Остонадаги ЭКСПО кўргазмасида бензинсиз юрадиган автобусни намойиш этди деб хабар беради Sputnik Қозоғистон.

"Электробус — бу келажак техникаси. Электробус худди мобил телефон сингари қувват олади. Унинг қуввати олти соатга етади ва шаҳар ичида 30-40 километр масофага етиб бориш мумкин", — деди Беларус ТИВ вакили Евгений Лазарев.

Унинг айтишича, электробусдан Минскда фойдаланилмоқда ва у йўловчилар ҳамда компаниялар томонидан юқори баҳоланган. Беларус вакиллари кўргазмага ташриф буюрувчилар ушбу автобусга қизиқиш билдиришларига умид қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0