Ўзбекистон халқ рассомининг рафиқаси ўз уйини бузиб ташланишдан ҳимоя қилмоқда

© Фото из личного архива Майрам КузыбаевойРассом Кузибаев уйи
Рассом Кузибаев уйи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бузиб ташлаш ишларидан Ўзбекистон халқ рассоми Ниғмат Кузибаевнинг рафиқаси ҳам жабр кўрди. Унинг уйида таниқли рассомнинг кўплаб асарлари мавжуд бўлиб, уй кадастрида йўл қўйилган хато туфайли мусаввирнинг уй том қисми олиб ташланди

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Тошкент шаҳар Мусаввирлар кўчасида уйга мулкка эгалик қилиш ҳужжатлари бўлишига қарамасдан уй олдидаги кичик боғлар, гаражлар, бир неча мусаввирлар авлоди ижод қилган рассомлар устахоналари бузиб ташланмоқда.

Иншоотларни бузилиши туман ҳокими Шерзод Кудбиевнинг ушбу туманга ташрифидан сўнг бошланган. Ҳокимнинг сўзларига кўра, мазкур кўча қатнов йўлга қўйиладиган кўчага айлантирилади. Гараж бузилиши тўғрисида эса фуқароларга 10 кун олдин билдириш хатлари юборилган (қонунчиликка асосан бундай огоҳлантиришлар 6 ой олдин берилиши керак).

Ушбу кўчада истиқомат қилувчи фуқароларнинг айтишича, Ўзбекистон халқ рассоми ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти асосчилардан бири бўлган Ниғмат Кузибаев уйининг том қисми олиб ташлаш бошланган.

Ҳозирги кунда бу хонадонда рассомнинг 80 ёшли рафиқаси Майрам Кузибаева оиласи билан истиқомат қилмоқда. Кузибаевага судга чақирув қоғози юборилган, лекин у бир неча йилдан бери мустақил равишда ҳаракатлана олмаслиги туфайли суд йиғилишига бора олмаган. Қариндошларининг туман ҳокимига мурожаат қилишга уринишлари эса ҳеч қандай натижа бермаган.

Қўшниларнинг сўзларига кўра, рассом Кузибаевнинг устахонасида ҳозирги кунда кўплаб санъат асарлар мавжуд. Уйнинг томи олиб ташлангани туфайли, асарлар ёғингарчиликлар остида қолган. Қариндошлар асарлар ва архивларни ёғингарчиликлардан ҳимоя қилиш билан овора.

© Фото из личного архива Майрам КузыбаевойТерритория возле дома художника Кузыбаева в Ташкенте
Территория возле дома художника Кузыбаева в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Территория возле дома художника Кузыбаева в Ташкенте

Кузибаеванинг сўзларига кўра, уй рассомлик студияси билан биргаликда 1978-1989 йилларда мутасадди идоралар (Ташгоисполком, ГлавАПУ, Ташгипрогора) келишилган ҳолда ва Москва тасвирий санъат жамғармаси томонидан ажратилган пул маблағлари ҳисобига барпо этилган. Кадастрга 1996 йилдан 2009 йилда киритилган. Барча қурилиш бўйича ўша йилларнинг хат ҳужжатлари сақлаб қолинган.

Кузибаеванинг сўзларига кўра, у 2017 йил 13 март куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг хатини  олган. Ушбу уй яқинидаги йўл кенгайтирилиши пайтида уй фасади стандартга мос эмаслиги аниқланган ва суд орқали бузиб ташлаш талаб қилинган.

"Уларга фасад ёқмади, у бошқа уй ва коттежлардан 1-2 метр баланд. Лекин биз ўша вақтда шу мўлжал билан қурган эдик. Бу масала бўйича суд бизнинг иштирокимизсиз бўлиб ўтди. Ҳозир мен адвокат ёлладим. Адвокатнинг менга менинг иштирокимсиз қабул қилинган қарор нотўғри эканлигини айтди. Биз Тошкент шаҳар судига арз қилдик, суд йиғилиши 23 июн куни бўлиб ўтади. Судга шахсан ҳокимнинг ўзи ариза берганлиги учун мазкур иш нима билан якунланишини билмайман. Менга берилган қарорга кўра, мен ўз кучим билан уйни бўшатишим кераклиги баён этилган. Менинг асосли қаршилигимга қарамасдан уй томи олиб ташланди", — деб шикоят қилди Кузибаева.

Кузибаева адвокати сўзларига кўра, ҳозирги кунда суд қарорига кўра уй бузилиши тўхтатилган ва кассацион шикоят тайёрланган. Шикоят 23 июн куни Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади. "Биз ижро этишни тўхтатиш ҳақида қарор олганмиз. Айни пайтда, уй томи олиб ташланган ва плиталар билан ўралган. Уйнинг иккинчи қаватида 300 дан ортиқ асарлар мавжуд бўлиб, улар устига кутилмаган вақтда ёнғингарчилик тушиш мумкин", — деб таъкидлади адвокат.

Ўзбекистон ҳалқ рассоми, академик Ниғмат Кузибаев Мирзабаевич 40 йилдан ортиқ А.Островский номидаги тасвирий санъат ва театр институти (ҳозирги Камоллидин Бекзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти) ўқитувчилик фаолиятига бағишлаган.

© Фото из личного архива Майрам Кузыбаевой"Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро" картинаси
Картина художника Кузыбаева Алишер Навои и султан Хусейн Байкаро - Sputnik Ўзбекистон
"Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро" картинаси

Унинг асарлари, кўплаб шахсий коллекцияларда ва чет эл музейларида сақланмоқда, шуларда энг асосийлари Ўзбекистон санъат музейи, Алишер Навои номидаги давлат Адабиёт музейи (Тошкент), И.Савицкий номидаги давлат Санъат музейи (Нукус), Шарқ давлат музейи ва Третьяков галереясида (Москва) сақланмоқда.

Ҳалқ рассомининг энг таниқли бўлган асарлари: "Амир Темур", "Абу Али ибн Сино", "Алишер Навоий ва султон Ҳусайн Бойқаро", "Бобур", "Ал Хоразмий", "Мирзо Улуғбек", "Надирабегим", "Буюк ипак йўли", "Шоҳизинда — Самарқанд", "Оқ тош", "Тоғда", "Исфара. Куз", "Тоғда баҳор", "Чорвоқ", "Куз", "Оқтошда олтин куз" номли асарлардир.  

Рассом қариндошлари уй бузиб ташлаш ишлари тўхтатилиши ва ҳалқ рассоми яшаб ижод қилган уйда ёндорлик музей-уйи ташкил этиш ва унга барельеф тахтаси ўрнатиш масалалари кўриб чиқилишига умид қилишмоқда.

 

© Фото из личного архива Майрам КузыбаевойРассом Кузибаев уйи олди ҳудуди
Территория возле дома художника Кузыбаева в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Рассом Кузибаев уйи олди ҳудуди

 

Жорий йилнинг апрел ойида Тошкент ҳокимияти маъмурияти автотранспорт воситаларини сақлаш жойларини тартибга солиш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуи лойиҳасини ишлаб чиқилган эди. Ҳужжат лойиҳасида мазкур тураргоҳлар ўрнига замонавий кўп қаватли паркинг ва бепул очиқ автотураргоҳлар барпо этиш таклиф қилинган эди. Маъмурият бунинг учун икки, уч ва олти қаватли махсус паркинг лойиҳаларини ишлаб чиққилди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил апрелда пойтахт ҳокими Раҳмонбек Усмонов шаҳардаги барча гаражларни бузиб, ўрнига замонавий автотураргоҳлар қуриш ҳақида қарор имзолаганди. Ўшанда 40 мингдан ортиқ гараж бузилиши режалаштирилганди (2013 йилда — 23 073 та ва 2014 йилда —17 753 та). Бироқ қарор пойтахтликларнинг кескин эътирозига сабаб бўлгач, ҳоким бу борадаги ишларни тўхтатишга мажбур бўлган. Ўша вақтда қурувчилар томонидан 11 минга яқин гаражлар бузиб ташланган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0