ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. 15 июнь куни пойтахтдаги "Наврўз" ресторанида Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ташкил қилинди, деб хабар бермоқда uznews.uz.
Унда бутун республиканинг диний уламолари ҳамда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, бундай ифторлик маросимлари республиканинг барча вилоятларида ташкил этилди ҳамда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг хотирасига бағишланди.
Таомилга кўра, Ислом Каримов ҳақига Қуръон тиловат қилинди.