22:44 02 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
827172

22 июнь куни Марғилондан Қўқонга илк бор электропоезд қатнай бошлади. Шавкат Мирзиёев Қўқонга ушбу поездда келди. Қўқон шаҳридаги "Шаффоф метан саноат" масъулияти чекланган жамиятида иқтисодий лойиҳалар билан танишди ҳамда маҳсулот таннархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф уюштирган эди. Ўз сафари давомида президент Қўқон шаҳрида ҳам бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон ҳукумат портали.

Халқимиз фаровонлиги юксалгани сари мамлакатимизда транспорт воситалари кўпайиб бормоқда. Уларнинг ёқилғига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида сиқилган ва суюлтирилган газ баллонлар ишлаб чиқариш кенгайтирилмоқда.

"Шаффоф метан саноат" МЧЖ томонидан Қўқон шаҳрида шу йўналишдаги замонавий корхона ташкил этиш режалаштирилган. Бунинг учун эски "Қўқонмаш" заводининг бўш турган биноларида замонавий технология ўрнатилади. Йилига 100 минг дона газ баллони ишлаб чиқариш ва автотранспорт воситаларига ўрнатиш йўлга қўйилади. Корхонада 30 иш ўрни яратилади.

Давлат раҳбари ушбу маҳсулотларга бўлган талаб билан қизиқди. "Газ билан юрадиган транспорт воситалари кўпайса, бензин ва дизель ёқилғисига талаб камаяди. Натижада соҳадаги хизматлар арзонлашади, имкониятлар кенгаяди", деди Мирзиёев.

Маҳсулот таннархини арзонлаштириш, ишлаб чиқаришни икки баробар ошириш, соҳага ихтисослашган мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди, деб таъкидланди хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар