Президент кексалар учун автобус ажратиш зарурлигини таъкидлади

© Facebook / Шавкат Мирзиёев - Shavkat MirziyoyevШавкат Мирзиёевнинг кексалар билан учрашуви
Шавкат Мирзиёевнинг кексалар билан учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги Нуронийлар масканига борди. Ўзбекистон раҳбари бу ердаги шароитларни янада яхшилаш, хусусан, кексалар учун автобус ажратиш зарурлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Фарғона шаҳридаги Нуронийлар масканида яратилган шароитлар билан танишди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев метан нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатма берди
Фарғонадаги Нуронийлар маскани Ал-Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғида барпо этилган. Бу ерда кексалар учун зарур бўладиган барча жиҳатлар эътиборга олинган. Ўзбек ва жаҳон адабиётлари билан бойитилган кутубхона, замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланган спорт зали, тиббиёт хонаси, фитобар, чойхона нуронийлар хизматида.

Моҳир ҳунармандлар қўлида сайқал топган айвонлар, нақшинкор устунлар ижтимоий марказ ҳуснига ҳусн қўшган.

Президент бу ердаги шароитларни янада яхшилаш, хусусан, кексалар учун автобус ажратиш зарурлигини таъкидлади. Нуронийларнинг ёшлар билан ишлашининг изчиллигини таъминлаш, жамиятимиз маънавий барқарорлигини мустаҳкамлашда уларнинг ўрнини ошириш бўйича тавсиялар билдирди, дейилган хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0