Тошкент-Нукус йўналишида учган йўловчи авиакассалардан норози бўлди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin
Пассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Авикассада чипта йўғ-у, лекин самолётлар ярим бўш учмоқда. Устига устак, йўловчилар чиптани белгиланган нархдан анча қимматга сотиб олишган.

TOШКЕНТ, 27 июн — Sputnik, Бегзод Раҳмонов. "Ил-114 самолётида 23 одам келдик, лекин авикассаларда чипта йўқ!", деб авиакассалар фаолиятини танқид қилди Тошкент-Нукус йўналишида 26 июнь куни парвоз қилган йўловчи.

"Мен бугун яъни 26 июн соат 15:10 даги рейсда учиб келдим. Ушбу мавзуни нега қўзғаяпман — сабаб, бирга учиб келган ака ва опаларимизнинг норози суҳбатидан келиб чиққан ҳолда ёздим!  Яъни мен бугун эрталаб тезда Нукусга қайтишим керак бўлиб Марказий Авиакассага мурожаат қилганимда,  менга чипта умуман йўқ деган хабарни айтишди. Мен таниш-билиш орқали, дўстларимнинг брони орқали чипта олдим. Рўйхатдан ўтиб самолётга ўтирсам,  52 одамлик ИЛ 114 самолётида,  23 одам бўлиб учиб келдик.  Мен ҳайрон бўлиб турсам,  ичидаги одамлар ҳам норози, сабаби — кимдир палон сўм, кимдир писмадон сўм устама пул бериб чипта олишга мажбур бўлган.

Мен бу воқеага нима демоқчиман. Халойиқ, ҳурматли Президентимизнинг порохўрликнинг олдини олиш бўйича чиқарган бир нечта фармон ва корхоналарга бўйсинмаётганликлари қанчалик ачинарли", — деб Илҳам Саймановнинг фикрини келтирган  "Қорақалпоғистон янгиликлари" нашри ўз саҳифасида.

Ушбу воқеа совет даврининг энг ёмон иллатларидан бирини эсга солди. Ўша даврларда магазинлардаги етишмовчилик, керакли нарсани топа олмай одамлар сарсону-саргардон эди. Лекин айрим сотувчилар  "прилавка остидан", истаган нарсангизни "шапкаси" билан муҳайё қилишга тайёр эди.

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" авиакассаларида ҳали ҳам шундай фикрлайдиган кишилар борлиги, ҳақиқатдан ҳам, ачинарли ҳол…

Янгиликлар лентаси
0