09:07 19 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Серверная центра обработки данных

Мажбурий ижро бюроси маоши 7-11 млн сўм бўлган ишга таклиф қилмоқда

© Flickr / reynermedia
Жамият
Ҳавола олиш
26272354

Бюро дастурчи, маълумотлар базаси администратори, корпоратив тармоқ администратори, техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис, веб-дизайнер ва ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБга ахборот технологиялари соҳаси мутахассислар ишга таклиф қилинмоқда, деб хабар қилмоқда, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

МИБнинг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига дастурчи, маълумотлар базаси администратори, корпоратив тармоқ администратори, техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис, веб-дизайнер, ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, ахборот технологиялари мутахассиси лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича номзодлар учун танлов эълон қилинади.

Таклиф қилинаётган номзодлар ўз мутахассисликлари бўйича ўрта-махсус маълумотга эга бўлиши, зарур билим ва иш тажрибаси, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан профессионал даражада фойдаланиш қобилиятига эга бўлишлари керак.

Шунингдек, дастурчилар Java Core, Java SE, J2EE, J2ME, Android, Swift, PL/SQL, Transact SQL, C++; HTML, CSS, JavaScript, Jquery; каби дастурлаш тиллари ва технологияларида ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим.

“Таклиф этилаётган лавозимлар бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 7 млн. сўмдан 11 млн. сўмгачани ташкил қилади”, — дейилган хабарда.

Ундан ташқари янги ходимлар МИБ учун назарда тутилган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Танловда қатнашиш учун ҳужжатларни 15 июлга қадар Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Халқобод 3-тор кўча, 2а-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига топшириш керак.

Асосий мавзулар