Ўзбекистон ва Россия қуролли кучлари ҳамкорликда машғулот ўтказади

© ИА "Жахон"Военнослужащие армии Узбекистана
Военнослужащие армии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил охирига қадар икки мамлакат ўртасида минтақавий хавфсизлик, ҳамкорликдаги тактик машғулотлар ва бошқа тадбирлар борасида штаб музокаралари ўтказилади

TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. 2017 йил октябрида Ўзбекистоннинг Фориш полигонида Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон Қуролли кучлари бўлинмаларининг ҳамкорликдаги машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ёрдамчиси, полковник Яровслав Рошчупкинга асосланиб хабар берди.

Ҳарбий қасамёд - Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги олийгоҳларига ягона танлов асосида ўқишга кириш мумкин

"Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон Қуролли кучлари бўлинмаларининг ҳамкорликдаги машғулотлари 2017 йил октябрида Ўзбекистоннинг Фориш полигонида бўлиб ўтади", — деди Рошчупкин.

Илгарироқ Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирликлари делегацияларининг Тошкентдаги учрашувида ҳамкорликда машғулотлар ўтказишга келишиб олинганди.

Қайд қилинишича, 2017 йил охирига қадар икки мамлакат ўртасида минтақавий хавфсизлик, ҳамкорликдаги тактик машғулотлар ва бошқа тадбирлар борасида штаб музокаралари ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0