Ўн йил деганда биринчи марта ўзбекистонлик илк йўловчилар Иссиқ-Кўлга келишди

© Аэропорт МанасЙўловчилар Тошкентдан Иссиқ-Кўлга келишди
Йўловчилар Тошкентдан Иссиқ-Кўлга келишди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент — Томчи рейси ҳафтада бир марта амалга оширилиши айтилмоқда

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. ўн йил деганда биринчи маротаба ўзбекистонликлар Иссиқ-Кўлга келишди, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон "Манас" аэропорти матбуот-хизматига таянган ҳолда.

Тошкент – Иссиқ-кўл туристик поезди 16 августдан юра бошлайди
"Бугун Иссиқ-Кўлга Тошкентдан учган авиарейс орқали 200 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар келдилар", — дейилган хабарда.

Ўзбекистон Ҳаво йўллари матбуот-хизмати ҳам 4 июль куни Тошкент-Иссиқ-Кўл-Тошкент йўналишида чартер рейслар амалга оширилгани ҳақида хабар қилди.

"Ушбу маршрут бўйлаб чартер парвозлар жорий йилнинг 29 августидан бошлаб Boeing 757 авиалайнерларида ҳафтада бир марта — сешанба кунлари амалга оширилади", — дейилган Миллий авиакомпания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон Ҳаво йўллари Қирғизистондаги Иссиқ-кўлга парвозлар амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0