23:33 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Пробка по дороге в Чарвак

Чимён - Чорвоқ йўлларига ҳам камера ўрнатиш керакка ўхшайди...

© Водители Ташкента
Жамият
Ҳавола олиш
49410

Тошкент кўчаларида камера ўрнатилганидан кейин, ҳайдовчилар қанчалик тартибли бўлиб қолишган эди. Олдин чорраҳа ўртасига бориб тўхтайдиган ҳайдовчилар, камера ўрнатилганидан кейин светофор чизиғига 3 метр жой қолдириб тўхтайдиган бўлишган эди.

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik.  "Чимён-Чорвоқ  йўлларига ҳам камера ўрнатиш керакка ўхшайди…" деб ёзган қуйидаги видеони суратга олган “Водители Ташкента” гуруҳи ҳайдовчиларидан бири.

Гуруҳ саҳифасида жойлаштирилган видеолавҳада, тартибли ҳайдовчилар бир қатор бўлиб турган вақтда уларнинг чап ва ўнг томонидан ”ҳаммадан ҳам кўп чарчаб, тезроқ дам олишга шошилаётган" ҳайдовчилар қувиб ўтмоқда. Ваҳоланки, чап томонда қарама-қарши йўналишда келаётган автомобиллар, ўнг томонда эса — хавфли йўл чети ва жарлик бор.

Видео остида қолдирилган изоҳларга кўра, кўпчиллик ҳайдовчилар ушбу тирбандлик сабаби — йўл қоидаларини писанд қилмайдиган ҳайдовчилар деб ҳисоблайди. “Водители Ташкента” гуруҳи ҳайдовчилари бундайларни “таниш-билиш туфайли бошига тож кийганлар” ёки "отасининг пулига бели оғримай машина миниб юрганлар”, — деб аташган. 

Эсингизда бўлса, Тошкент кўчаларида камера ўрнатилганидан кейин, ҳайдовчилар қанчалик тартибли бўлиб қолишган эди. Олдин чорраҳа ўртасига бориб тўхтайдиган ҳайдовчилар, камера ўрнатилганидан кейин светофор чизиғига 3 метр жой қолдириб тўхтайдиган бўлишган эди.

Шундай вақтда ўйланиб қолади киши, балким ҳақиқатдан ҳам камера ўрнатилса, ҳайдовчилар бироз тартибли бўлармиди? Балким ўшанда ҳаракат равон бўлиб, тирбандликлар ҳам содир бўлмасди. Энг асосийси – камроқ авария бўлиб инсонлар умри узунроқ бўлармиди…

Асосий мавзулар