15:56 15 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Учитель в классе

9-синф битирувчилари ўқишни қаерда давом эттиришни ўзлари танлайдилар

© Sputnik / Саид Царнаев
Жамият
Ҳавола олиш
420 0 0

Битирувчилар ота-оналари ва ўзларининг хоҳишларига кўра онгли равишда касб-ҳунар коллежи, академик лицей ёки ўзлари таълим олган мактабларда мажбурий таълимни давом эттирадилар

TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабидаги шароитлар билан танишган чоғида Ўзбекистонда 11 йиллик таълимни қайта тиклаш таклифини олға сурганди.

Шу мақсадда жорий йилнинг 20 июнь куни республика бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва ота-оналарнинг ушбу масала юзасидан фикри ўрганилган эди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий ўқув йилида 9-синфни битирган ўқувчилар ота-оналари ва ўзларининг хоҳишларига кўра онгли равишда касб-ҳунар коллежи, академик лицей ёки ўзлари таълим олган мактабларда мажбурий таълимни давом эттирадилар.

Асосий мавзулар