Ўзбекистонда "Ёшлар нашриёти уйи" ташкил этилади

© Шарк ЗиёкориКнижная ярмарка
Книжная ярмарка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан кўзланган мақсад ёшларнинг илмий ва ижодий фаолият натижаларини, илм-фан ва адабиётга бўлган қизиқишларини ҳамда ёшлар сиёсатига оид муҳим янгиликларни кенг ёритишдир

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг нашрларини чоп этишга ихтисослашган "Ёшлар нашриёти уйи" ташкил этилади.

Коттеджи по типовым проектам - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ёшлари янги уйлар билан таъминланади

Бундан кўзланган мақсад ёшларнинг илмий ва ижодий фаолият натижаларини, илм-фан ва адабиётга бўлган қизиқишларини ҳамда ёшлар сиёсатига оид муҳим янгиликларни кенг ёритишдир.

Шунингдек, қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдод ва қобилиятини юзага чиқариш, улар орасида ҳақиқий етакчиларни тарбиялаш ишларини янада кучайтириш мақсадида "Қизларжон" журнали таъсис этилади.

Бундан ташқари, фармонга кўра, ёшларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган "Мен севиб ўқиган китоб" ва "Энг яхши китобхон" республика танловлари, "Китоб байрами" ва "Болалар китоблари" анъанавий республика фестиваллари, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик ҳиссини қарор топтиришга қаратилган акциялар, ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар, адабиётшунос олимлар билан ижодий учрашувлар ва мастер-класслар тизимли ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0