Мактабларда "ёшлар етакчиси" штати жорий этилди

© Хокимият Ферганской областиБеседа со школьниками по профилактике преступлений
Беседа со школьниками по профилактике преступлений - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Умумий ўрта таълим муассасаларида "катта етакчи" ва "тўгарак раҳбари" штат бирликлари тугатилди

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармонига асосан, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида "катта етакчи" ва "тўгарак раҳбари" штат бирликларини тугатиш ҳисобига лавозим маоши юқори синф ўқитувчисига тенглаштирилган "ёшлар етакчиси" штат бирлиги жорий этилди.

Книжная ярмарка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "Ёшлар нашриёти уйи" ташкил этилади

Фармонда шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида "ёшлар етакчиси" вазифаси юклатилган ходимга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий маълумотли ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгиланиши кўрсатилган.

Шу билан бирга,Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида ёшларнинг хоҳиш ва интилишларидан келиб чиқиб, ёшлар уюшмалари ҳамда ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш марказлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилиши Фармонда белгилаб берилган.

Янгиликлар лентаси
0