01:34 21 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Chevrolet Cruze

Lacetti ўрнига янги автомобил ишлаб чиқарилади

© chevrolet
Жамият
Ҳавола олиш
238440

GM Uzbekistan "С" сегментида янги моделдаги автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Ушбу сегментда айни дамда ишлаб чиқарилаётган "Lacetti" автомобили 2-3 йилдан кейин эскиради.

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. GM Uzbekistan 3-4 йилдан кейин "Lacetti"нинг ўрнига янги автомобил ишлаб чиқаради, деб хабар қилди журналистларга GM Uzbekistan заводининг бош директор в.б. Рустам Ражабов.

Ражабов айтишига қараганда компания "С" сегментида янги моделдаги автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Ушбу сегментда айни дамда ишлаб чиқарилаётган "Lacetti" автомобили 2-3 йилдан кейин эскиради.

"Биз келажак режаларимизни изчил ўйлаб олмоқдамиз. Йўналишлардан бири "С" сегментидир. Биз ушбу сегментда бугун ишлаб чиқараётган Lacetti 2-3 йилдан кейин эскиради. Биз ҳозир ушбу йўналишда мавжуд бўлган барча имкониятларни ўрганмоқдамиз. Мен албатта ҳозир бу қандай модел бўлишини айта олмайман, лекин у замонавий, сифатли ва қулай автомобил бўлади", — деди Рустам Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan яқин тўрт йил ичида иккита янги модел автомобили ишлаб чиқаришни режалаштирган. Бу "Ўзавтосаноат"нинг 2021 йилгача бўлган режасига киритилган. Ушбу икки моделни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 270 млн доллар сарфланади.

Янги моделлар 2020 ва 2021 йилларда ишлаб чиқарила бошлайди. Уларнинг ҳар биридан йилига 40 минг дона ишлаб  чиқариш режалаштирилган.

Охирги вақтда GM Uzbekistan ишлаб чиқараётган янги автомобилларнинг барчаси (Spark, Malibu, Captiva, Tracker) АҚШ бозорида сотилаётган Chevrolet автомобилларининг аналоги бўлгани сабабли қуйидаги автомобил "Lacetti"нинг ўрнига келиши мумкин бўлган номзодлардан бири бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас.

Chevrolet Cruze
Chevrolet Cruze
Chevrolet Cruze
Chevrolet Cruze

Асосий мавзулар