03:53 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Здание сената Республики Узбекистан

Эртага сенаторлар халқ олдида ҳисобот берадилар

© Газета.uz
Жамият
Ҳавола олиш
56060

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбар ва мансабдорлар фаолияти ҳисобот бериш тизими орқали баҳоланишини билдирган эди

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. 2017 йил 7 июл куни Олий мажлис Сенати раҳбарияти ва сенаторлар ярим йиллик фаолияти бўйича жонли эфирда халққа ҳисобот берадилар. Бу ҳақда Facebookда Халқаро Пресс клуб раиси Шерзод Қудратхожаев ўз саҳифасида изоҳ қолдирди. 

Раҳбар ва мансабдорлар фаолияти ҳисобот бериш тизими орқали баҳоланиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан белгиланган эди.

Жумладан, Ўзбекистон прeзидeнти Ўзбекистон Кoнституция қaбул қилингaнининг 24 йиллигигa бaғишлaнгaн тaнтaнaли мaрoсимдaги мaърузaсида келаси йилдан бошлаб барча раҳбарлар халқ олдида ҳисобот беришларини маълум қилган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 15 декабрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида аҳоли манфаатлари биринчи ўринга қўйилишига эътибор қаратган эди.

"Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган — шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам — шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ. Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак", — деб таъкидлаган эди президент.

Асосий мавзулар