03:38 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Выставка ярмарка продукции промышленных товаров Республики Узбекистан 2017

28 нафар коллеж битирувчиси "Jv Man Auto– Uzbekistan"да ишлайди

© sputnik
Жамият
Ҳавола олиш
216 0 0

Жорий ўқув йилида коллеж битирувчилари ўртасида ўтказилган сўровларда уларнинг аксарияти "JV MAN Auto-Uzbekistan" қўшма корхонасида ишлаш ниятида эканлигини билдирди

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Самарқанд автомобилсозлик коллежининг 28 нафар битирувчиси "Jv Man Auto– Uzbekistan" қўшма корхонасида ишлайдиган бўлди. Бу ҳақда zarnews.uz хабар бермоқда.

Жорий ўқув йилида коллеж битирувчилари ўртасида ўтказилган сўровларда уларнинг аксарияти "JV MAN Auto-Uzbekistan" қўшма корхонасида ишлаш ниятида эканлигини билдирди.

Корхона ходимлари ана шундай истакдаги ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг билимини синовдан ўтказди ва тестда юқори балл тўплаган 46 нафар ўқувчи саралаб олинди. Улар корхона цехларида яна бир бор назарий ва амалий синовлардан ўтди.

Якунда 28 нафар битирувчи ушбу заводда иш фаолиятини бошлайдиган бўлди.

Бундан ташқари, бу йил коллежни битирган 300 нафарга яқин ёшлар "Самарқанд автомобиль заводи", "Самарқанд автотеххизмат", "Uz Auto Trailer" ва бошқа корхоналарда меҳнат фаолиятини бошлайди.

Асосий мавзулар