01:30 21 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Делегация АО Узбекистон почтаси в Южной Корее

Ўзбекистон почтаси мутахассислари Жанубий Кореяда малака оширишди

© pochta.uz
Жамият
Ҳавола олиш
67 0 0

Ўзбекистон почта соҳаси мутахассислари аҳолига кўрсатилаётган почта хизматларининг илғор услублари ва ушбу жараёнда замонавий АКТдан фойдаланилиши ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар

TOШКЕНТ, 6 июл — Sputnik.Ўзбекистон почта инфратузилмасини кореялик ҳамкорлар ёрдамида модернизация қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди "Ўзбекистон почтаси" АЖ матбуот хизмати.

Корея почтаси президенти билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки давлат почта маъмуриятлари ҳамкорлиги истиқболлари борасида фикр алмашилди. Корейс томони ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда, тажриба алмашинуви ва "Ўзбекистон почтаси" мутахассислари малакасини оширишда ҳозирлигини изҳор этди. Ушбу масалалар сафар давомида имзоланган Меморандумда ўз аксини топди.

Тренинг-курсларда қатнашган Ўзбекистон почта соҳаси мутахассислари аҳолига кўрсатилаётган почта хизматларининг илғор услублари ва ушбу жараёнда замонавий АКТдан фойдаланилиши ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Сеул шаҳрининг Марказий почта бўлими, Дейжон почта маркази ва Инчеон халқаро логистика марказига уюштирилган сафарда делегация аъзолари мазкур почта объектларининг почтани қабул қилиш, уни саралаш ва ички ҳамда чет эллардаги мижозларга етказиб бериш жараёнлари билан танишдилар.

Корейс мутахассисларининг фикрича, Корея почтаси фаолиятининг деярли барча йўналишларида қўлга киритилган ютуқлар боиси АКТни почта соҳасига ўз вақтида ва кенг жорий этилишидир.

Асосий мавзулар