Ўзбекистон ИИВ тизимида янги раҳбарлар тайинлови амалга оширилди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички ишлар тизимида 12 нафар раҳбар ва бир раҳбар ўринбосари тайинланди

TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди, деб хабар қилди Uznews.uz "Постда" газетасига таяниб.

Хабарда билдирилишича, полковник Орипов Тоҳир Тўлқинович Ўзбекистон Республикаси ИИВ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбарининг ўринбосари этиб подполковник Усмонов Шарофиддинхўжа Исомиддинович тайинланди.

Документы мигранта ожидающего получения разрешения на работу - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси номи ўзгарди

Ўзбекистон ИИВ Қўриқлаш бош бошқармасининг "Мустақиллик" майдони ва майдондаги маъмурий биноларни қўриқлаш бўйича комендатура раҳбари этиб майор Очилов Раҳимжон Ўктамович тайинланди.

Подполковник Рафиев Азиз Абдуразақович Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.

Хоразм вилояти, Урганч тумани ИИБ раҳбари этиб полковник Атабоев Муҳаммаджон, Ҳазорасп тумани ИИБ раҳбари этиб подполковник Ражабов Бунёд Мадиримович ва Боғот тумани ИИБ раҳбари этиб майор Ражабов Мансур Ҳайитбоевич тайинланди.

Подполковник Кучаров Чори Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ИИБ раҳбари, майор Самадов Жалол Мавлонович Яккабоғ тумани ИИБ раҳбари ва подполковник Исмоилов Нодирбек Мусирмонович Деҳқонобод тумани ИИБ раҳбари этиб тайинланди.

Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ИИБ раҳбари этиб майор Хўжаматов Дилшод Муҳаммаджонович тайинланди.

Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани ИИБ раҳбари этиб подполковник Мадаюпов Дилмурод Солиевич тайинланди.

Жиззах вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини сақлаш бўлими раҳбари этиб подполковник Шерқулов Жасурбек Маматқулович тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0