Мирзиёев Наманган шаҳридаги уй-жойлар қурилиши билан танишди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишCтроительство домов по типовому проекту
Cтроительство домов по типовому проекту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент квартираларни тақсимлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш лозимлигини қайд этди

TOШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида шаҳарнинг Уйчи кўчасини ободонлаштириш, инфратузилмасини такомиллаштириш, реконструкция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мазкур кўчада ўн бешта кўп қаватли турар жой биноси ва ўндан зиёд инфратузилма объекти қурилмоқда. Ўтган йилнинг кузида ушбу кўчада Наманган шаҳар 2-болалар ва ўсмирлар мактабининг замонавий биноси фойдаланишга топширилган. Иккита ёпиқ спорт зали ва бошқа зарур хоналарга эга бўлган мажмуада спортнинг кўплаб тури билан шуғулланиш учун имконият яратилган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент Намангандаги фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонасида бўлди

Президент кўп қаватли турар жойларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш, аҳоли учун зарур шароитлар яратиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Шу ерда Наманган шаҳрида намунавий лойиҳа асосида бунёд этилаётган 8 та етти қаватли арзон турар жой биноси, Фарғона водийси темир йўлларини электрлаштириш концепцияси, Наманган темир йўл вокзалини янгидан қуриш, Республика ихтисослаштирилган кардиология ва эндокринология илмий-амалий марказлари Наманган филиаллари биноларини реконструкция қилиш, уларни малакали кадрлар ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, Косонсой туманида ёшлар ва ўсмирлар технопарки бунёд этиш лойиҳалари тақдимоти бўлди.

Давлат раҳбари Наманган шаҳрида келаси йили намунавий лойиҳа асосида 18 та кўп қаватли турар жой қурилишини таъкидлади. Квартираларни тақсимлашда адолат тамойилларига қатъий амал қилиш лозимлигини қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0