13:43 24 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB147.27
  • EUR10383.02
  • USD9424.54
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев: беш йил қарсак чалмаймиз, бир-биримизни мақтамаймиз

Пресс-служба президента РУз
Жамият
Ҳавола олиш
3506120

Президент барча соҳалар бўйича режалар ва стратегиялар аниқ белгилаб олингалиги ҳамда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ҳақида тўхталиб ўтди

ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7-8 июль кунлари Наманган вилоятига амалга оширилган ташриф давомида вилоят фаоллари билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш Ўзбекитон телеканали орқали намойиш қилинди.

Унда президент барча соҳалар бўйича режалар ва стратегиялар аниқ белгилаб олинганлиги ҳамда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ҳақида тўхталиб ўтди.

"Кўп қилган ишларимиз ўзимизники. Лекин олдимизда катта режаларимиз, ниятларимиз турибди, одамларимизни умидлари турибди. Ҳамма соҳа бўйича режаларимиз аниқ, стратегиямиз бор. Биз келишганимиздек, 5 йил қарсак чалмаймиз, 5 йил бир-биримизни мақтамаймиз. Фақат ишлаймиз, ишлаймиз, яна бир марта ишлаймиз. Одамларимизга оддий меҳнатимиз билан, ҳалол меҳнатимиз билан, коррупцияни йўқ қилиб, мана, прокуратурага қанча масалалар қўйдик, ички ишлар тизимини мутлақо ўзгартираяпмиз, мана, инсоф берсин — судьялар билан гаплашдик.

Ёшлар бўйича тарбиямизга, диний масалалар бўйича, диний оқимлар бўйича бировга ёқадими-ёқмайдими, жуда кескин-кескин саволлар қўйдик. Ёшлар иттифоқини туздик. Ёшларимизга ҳозирги замон талабига муносиб шароит яратиб бермасак, улар билан мулоқот қилмасак, уларнинг дардини эшитмасак, улар билан тенг бўлмасак, оёғимиз ердан узилса, улар биздан узоқлашаяпти. Бу яхшиликка олиб келмайди", — деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Асосий мавзулар