Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими нима учун ишдан олингани маълум бўлди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПиджак на кресле
Пиджак на кресле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шаҳар ҳокимлиги тизимидаги лоқайдлик, ўзибўларчилик, ижро интизомига риоя қилмаслик, ҳокимдан тортиб раҳбар-мутасаддилардаги бефарқлик ва боқимандалик фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган

TOШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. 8 июль куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шаҳар ҳокимлиги тизимидаги лоқайдлик, ўзибўларчилик, ижро интизомига риоя қилмаслик, ҳокимдан тортиб раҳбар-мутасаддилардаги бефарқлик ва боқимандалик фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлганини таъкидлади.

Рақам ва таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида бир қатор жиддий камчиликларга йўл қўйилди. Жумладан, 2017 йилнинг ўтган олти ойи давомида саноат корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 5 миллиард 200 миллион сўмга камайтириб юборилган, деб ёзади vodiymedia.uz.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Аҳоли мурожаатларига беъэтибор бўлган навбатдаги ҳоким лавозимидан бўшатилди

Жорий йилга мўлжалланган дастурлардаги энг муҳим лойиҳалар ижроси учинчи ва тўртинчи чоракларга суриб қўйилган. Бугунги кунда шаҳарда 32 та хусусий саноат корхоналари фаолият юритмаяпти.

Сессияда аввал хусусийлаштирилган, лекин ҳозирда фойдаланилмаётган биноларни тадбиркорлар томонидан ишлатиш, нақд пул тушуми прогноз кўрсаткичларини ишга солиб бажариш бўйича раҳбарлар томонидан етарли амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмаганлиги кескин танқид қилинди.

Коммунал тўловлардан қарздорликни камайтириш, истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувини етказиб беришда ҳам камчиликлар кўзга ташланмоқда. Хусусан, ҳозирда аҳолининг электр энергиясидан қарздорлиги 35,9 миллиард сўмни, табиий газдан эса 93,1 миллиард сўмга етган.

Одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, халқ билан дилдан ва очиқ мулоқот қилиш, фуқароларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратиш борасида ҳам сусткашликка йўл қўйилган. Масалан, Ўзбекистон президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушган 7965 та мурожаатдан 3801 тасига муддатини бузиб жавоб қайтарилиши шаҳардаги биринчи раҳбарнинг халқ билан ҳамнафас бўлмаганини кўрсатади.

Қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, саноатни ривожлантириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларига кенг йўл бериш каби муҳим вазифалар ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Қурилиш ишларида шаҳарсозлик талабларига амал қилинмаган.

Шавкат Мирзиёев посетил семейную поликлинику в Яшнабаде - Sputnik Ўзбекистон
Президентнинг кутилмаган ташрифидан сўнг бир амалдор ишдан бўшатилди

Шаҳардаги кўпқаватли уйлардаги шарт-шароитлар ҳам бугунги кун меъёрларига мутлақо жавоб бермайди. Аҳоли, хусусан ёшлар билан ишлаш, соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилавий низоларнинг олдини олишда ҳам тизим йўқотиб қўйилган.

Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Депутатлар вилоят ҳокимининг Баҳодир Бекхўжаевни ўз аризасига кўра Наманган шаҳар ҳокими вазифасидан озод этиш тўғрисидаги қарорини тасдиқладилар.

Вилоят ҳокими Наманган шаҳар ҳокими лавозимига ҳозирги кунда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг департамент мудири сифатида ишлаб келаётган Шавкат Абдураззоқов номзодини ҳавола этди. Мазкур қарор депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Янгиликлар лентаси
0