Қийналиб қолган ҳалол солиқ тўловчиларга солиқ таътиллари берилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш ёки ҳисобга олиш муддати икки бараварга қисқартирилмоқда

TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил 1 январдан солиқчилик тизимида қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Бу Ўзбекистон президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида кўрсатиб ўтилган.

Фармон билан солиқ органлари ва ҳалол солиқ тўловчилар ўртасида уларга жорий солиқ солиш масалаларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутувчи солиқ назоратининг замонавий шакли – солиқ мониторинги жорий этилмоқда.

Солиқ, ҳисоб - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилувчи инспекция ташкил этилади

Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, йирик хўжалик юритувчи субъектларга ўз вақтида ва самарали хизмат кўрсатиш мақсадида улар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функциялари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига юклатилмоқда.

Вақтинчалик молиявий қийинчиликларга тўқнаш келган ҳалол солиқ тўловчилар – хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътиллари бериш тарзидаги давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги шакли назарда тутилмоқда (солиқ таътиллари – солиқ тўловчига маълум муддатга солиқ тўлашдан озод қилиш кўринишида имтиёз бериш).

Шунингдек солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш ёки ҳисобга олиш муддати икки бараварга қисқартирилмоқда. Эндиликда ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш ёки ҳисобга олиш солиқ тўловчи ваколатли органларга мурожаат этган санадан бошлаб 15 иш куни ичида амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0