Ўзбекистондаги банклар автокредит беришни вақтинча тўхтатди

© Sputnik / Вадим ШекунRavon R2 на Московском Международном автосалоне
Ravon R2 на Московском Международном автосалоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу хабарни автокредит берувчи банкларнинг бош офислари тасдиқлади

TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон банклари GM Uzbekistan автомобиллари учун автокредитлар тақдим этишни вақтинча тўхтатди, деб хабар бермоқда Uz24.

Хабарда айтилишича, бу хабарни автокредит берувчи банкларнинг бош офислари тасдиқлади.

Nexia 3 - Sputnik Ўзбекистон
Нексия 3 автомобилини кредитга олиш учун нималар керак?

"Афсуски барча кредит линиялари қайта молиялаш ставкаси ошиши сабабли ёпилди", — деди "Асака" банки оператори.

"Автокредит бериш ростдан ҳам вақтинча тўхтатилди", — деган жавоб берилди "Алоқабанк" колл-марказида.

"Фақат иккиламчи бозордаги автомобиллар учун кредит бермоқдамиз. Бирламчи бозор ҳозирча ёпиқ. Қанча муддатга ёпиқлиги номаълум", — деб маълум қилди нашрга "Капиталбанк".

"Автомобилга кредит бермаяпмиз. Кредитлаштириш ёпилди. Қачон очилиши номаълум", — дейилди "Трастбанк" кредитлаш бўлими томонидан.

Автомобиль сотиб олиш учун кредитлар шу йилнинг 1 июнидан бошлаб берилаётганди. Кредит тақдим этиш шартлари ҳар бир банкда турлича эди. GM Uzbekistanнинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати нашрга маълум қилишича, компания банкларнинг кредит сиёсатига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

Янгиликлар лентаси
0