14:40 21 Апрел 2018
Эфир
Два техника смотрят на турбину гидроэлектростанции

Росатом Ўзбекистонга мини-ГЭСлар етказиб бериш имкониятини ўрганмоқда

JEAN-PIERRE CLATOT / AFP
Жамият
Ҳавола олиш
379 0 0

Россия холдинги Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан ҳам музокаралар олиб бормоқда. Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ва Тожикистон билан лойиҳалар муҳокама қилинмоқда

TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. "Росатом" давлат корпорацияси Марказий Осиё мамлакатларига ўз мини-ГЭСларини етказиб беришга тайёр. Ҳозирда қатор тахминий лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда, деб хабар берди РИА Новости "Атомэнергомаш" компаниясининг (Росатом таркибига киради) халқаро фаолият бўйича директори Роман Мурашовга асосланиб.

"Биз дастлабки маркетинг тадқиқотларини ўтказдик. Марказий Осиёга 100-150 атрофида ана шундай қурилмалар етказиб бериш салоҳияти мавжуд", — деди Мурашов Остонадаги "ЭКСПО-2017" доирасида ўтаётган Россия атом технологиялари ҳафталигида.

Мурашов Росатом Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонга етказиб бериш имкониятларини ишлаб чиқаётганлигини билдирди.

Қайта тикланувчи энергия, жумладан мини-ГЭСлар Росатомнинг ноядровий фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади. Мини-ГЭСларнинг асосий афзалликлари ишлаб чиқариладиган энергия таннархининг арзонлиги, қурилмани қисқа муддатда етказиб бериш, осон ва тез муддатларда қурилишидир.

Ўзбекистонда яқин беш йил ичида 42та гидроэлектростанцияларни қуриб ишга тушириш режалаштирилган. Бундан ташқари, республикадаги мавжуд қувватлар модернизация қилинади. Ҳозирда гидроэлектростанциялар улуши электростанциялар умумий ҳажмининг 15%ини ташкил этади.

Асосий мавзулар