03:20 22 Май 2018
Эфир
Филипп Будейкин

"Кўк кит - ўлим гуруҳи" ташкил қилган шахс устидан суд ҳукми ўқилди

© Кадр оперативной съемки
Жамият
Ҳавола олиш
119110

Бугунги кунда мавжуд даллиларга кўра, Будейкин Россия бўйлаб 15 нафар ўсмирнинг ўлимига бевосита айбдор, лекин Тергов қўмитаси бу ҳали ҳаммаси эмас деб таъкидламоқда.Судда Будейкин ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Ушбу йилнинг 18 июл куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган суд мажлисида ижтимоий тармоқларда “кўк кит”, “тинч уй” ва бошқа ўлим гуруҳлари орқали ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундаган Филипп Будейкинкин (лақаби “Лис”) устидан ҳукм ўқилди, деб хабар қилмоқда Россия ОАВлари.

Санкт-Петербург суди 18 июл куни бутун Россия ҳудудида “ўлим гуруҳ”лари ташкил қилиб 15 нафар ўсмирнинг умрига зомин бўлган Филипп Будейкинга 3 йилу 4 ой қамоқ  жазоси берди.

Sputnik бир неча баробар Россия ва бутун МДҲ давлатларида яшовчи ўсмирлар орасида тез тарқалиб кетган ушбу “ўйин” ўнлаб руҳий жиҳатдан ҳали нозик бўлган ёш болаларнинг умрига зомин бўлганини хабар берган эди.

Ушбу жиноий иш билан бевосита шуғулланувчи Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург вилояти вакили Антон Брейдо “Новая газета” мухбирига қўйидагиларни хабар қилган. 

Нега фақат “Лис” ҳибсга олинди?

— Россиянинг 10 ҳудудида “ўлим гуруҳ”лари администраторлари турар жойларида тинтув ўтказилди. У ерда олинган маълумотлар ўрганилмоқда. Далиллар жамланганидан кейин бошқа жиноятчилар ҳам ҳибсга олиниши мумкин.

“Лис” қандай қилиб болаларни ўлимгача олиб боргани сизга маълумми?

У ўз фаолиятини 2013 йилда бошлаган. Ўшандан бери доимий равишда ўз хатоларини тўғрилаб, ўз ҳатти-ҳаракатини такомиллаштириб борган. Улар аксарият ҳооларда қуйидагича йўл тутган:  “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида гуруҳ ташкил қилинган ва у ерда бир неча ўта мудҳиш видероликлар жойлаштирилган. Филипп “Лис” ва унинг ҳамкасабалари бундай видеолар ўсмирларни жалб қилишини жуда яхши билишган, чунки бундай ёшда болалар ўткир ҳис туйғуларга муҳтож бўлади.

Шундай қилиб улар гуруҳга 20 минггача одам жамлашган. Кейин эса, уларга бирор осонроқ топшириқ берилган. Масалан, кўк кит ёки капалак расмини чизиш. Уни бажарганлар кейинги босқичга ўтган. Иккинчи босқичда мураккаброқ топшириқ берилган. Масалан, бирор ҳайвонни ўлдириш, ўз танасига бирор шикаст еткизиш ёки бошқа нохуш иш. Кўп ҳолларда бу босқичда аксарият болалар гуруҳдан чиқиб кетган. Гуруҳда охир оқибат, ҳаётда эътиборсиз, руҳий жиҳатдан ўта нимжон болалар қолган. Бундайлар мингтадан битта бўлиши ҳам мумкин, лекин 20 минглик гуруҳда бу 20та бола дегани.  Улар учун ушбу гуруҳда аъзо бўлишнинг ўзи катта “шуҳрат” бўлган. Шунинг учун ҳам улар гуруҳ бошловчиси буйруқларини сўзсиз бажаришган. 

Сўнгги босқичга ўтган болаларга улар “танланган инсонлар” ва бу ҳаётда ҳеч кимга керак эмас, деб уқтирилган. Шунингдек, уларга ўз жонига суиқасд қилиб, “ривожланишнинг бошқа босқичига ўтиш” кераклиги ҳам уқтирилган. “Лис” уларни ҳаётнинг кейинги босқичида шахсан ўзи кутиб олишга ваъда берган.

Суиқасд қилиш олдидан уларнинг барчасига “ВКонтакте” гуруҳидаги ёзишмаларни ўчириб ташлаш буюрилган ва уларнинг ҳаммаси бу ишни 100% амалга оширган. Шунинг учун ҳам бундай шахсларнинг айбини исботлаш ўта мушкул.

Қандай қилиб “Лис”ни ҳибсга олишга муваффақ бўлдинглар?

Бунда бизга жонига суиқасд қилиб лекин омон қолган қизалоқ катта ёрдам берди. У ижтимоий тармоқда суратларни томоша қилиб ўтирган ва битта қизиқ расм кўриб қолган ва ўша сайтга кирган, ундан яна бошқа сайтга ва охирида Филипп “Лис”нинг “ўлим гуруҳига” келиб қолган. У ерда қизчага худди тоталитар секталарда бўлгани каби “ишлов беришган”. Қизча турли топшириқларни сўзсиз бажариб борган сари гуруҳда “обрўси” ортиб борган ва гуруҳ унинг учун асосий ҳаётга айланган. У ҳар куни эрталаб тонг соат 4:20да уйқудан туриб аллақандай мудҳиш видеоларни томоша қилган. Унга “агар томоша қилмасанг” бир зумда гуруҳдан чиқарамиз деб пўписа қилишган. У видеоларда эса доими қон, мудҳиш лавҳалар, болалар қичқириқлари ва ҳоказолар намойиш қилинган. Қиз бола айтишига қараганда бундай лавҳаларни томоша қилгандан кейин унда ўзини ўлдириш истаги пайдо бўлган экан.

“Лис” бўлса болаларни ушбу йўлда янада қувватлаб борган. “Хусусан, у албатта поезд тагига ташлаш ёки томдан сакраш керак эмаслигини, ўлимнинг оғриқсиз услублари ҳам борилигини” таъкидлаган.  “Лис”нинг маслаҳатига кўра қизалоқ бир ҳовуч таблетка ичиб ўз жонига қасд қилган, лекин тезда етиб келган тез ёрдам ва ошқозонни ювиш натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Шундан кейин, қизалоқ ва унинг ота-онаси тергов органларига қўлларидан келган барча ёрдамни беришган.

Филипп Будейкин ўзи ким?

Филипп Будейкин мактабда яхши ўқимаган, тенгдошлари билан яхши келиша олмаган, шахсий ҳаётда бир омадсиз инсон. Унинг онаси эрталаб соат 05:00дан Москва вилоятидан шаҳарга ишга келган, кечқурун уйига қайтиб ўзи ва 21 ёшли ўғлига овқат пиширган. Ўғил бўлса куну-тун интернетда ўтирган. Яқин атрофда дўстлари бўлмаган, у ҳатто кўчага чиқмаган. Жонли ҳаётда ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмаган кимса, интернетда ўзини “худо” ҳисоблаган.

Наҳотки буларнинг ҳаммасини унинг ўзи ўйлаб топган бўлса? Балким “ўлим гуруҳ”лари бошловчилари ортида кимдир тургандир? Балким бирор мамлакат махсус хизматлари?

Биз буни текширишимиз ва аниқлашимиз керак. Агар буни исботловчи бирор далиллар топилса, биз уларни албатта инобатга оламиз. Ҳозирча, бизда буни тасдиқловчи ҳеч нарса йўқ.

Бизнинг тахминимизча, инсон руҳиятига таъсир қилишнинг бундай методлари аллақаерда интернетда топиб олинган ва юқоридиги шахслар томонидан “ижодий қайта ишланган”  бўлиши эҳтимолдан холи эмас, чунки юқоридаги "услуб"ларнинг барчаси “тармоқли маркетинг”, “диний секталар” ёки бошқа фирибгарлик схемаларига “икки томчи сув” каби ўхшаш.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Россияда 720 нафар, Қирғизистонда 95 нафар ва Қозоғистонда 33 нафар ўсмирлар ўз жонига қасд қилган. Текширув натижасида уларнинг Россияда 15 нафари, Қозоғистонда 16 нафари ва Қирғизистонда 10 нафари ижтимоий тармоқлардаги "ўлим гуруҳлари" аъзоси бўлгани аниқланган.

Асосий мавзулар