06:01 02 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Жамият
Ҳавола олиш
325130

Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини янада такомиллаштириш мақсадида президент қарори имзоланди

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Зангиота тумани ҳудуди чегараси доирасида Зангиота ва Тошкент туманлари ташкил этилди. Бу ҳақда 2017 йил 20 июлда президент қарори тасдиқланди.

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги Тўйтепа шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳар туркумига киритилиб, ушбу шаҳар Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгиланди.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилди. Зангиота тумани ҳудуди чегараси доирасида Зангиота ва Тошкент туманларини ташкил этилди.

Бундан ташқари, қарор билан Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди.

Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз туманлари ва янгидан ташкил этиладиган Тошкент туманининг туман прокуратуралари, ички ишлар бўлимлари, давлат солиқ инспекциялари ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг туманда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга кўмаклашиш ҳамда ер ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш тўғридан-тўғри тегишлилигига кўра Ўзбекистон Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Асосий мавзулар