Гулнора Каримованинг чет эллардаги ҳашаматли кўчмас мулклари рўйхати

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишЭлитный жилой комплекс в Москве
Элитный жилой комплекс в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гулнора Каримова Швейцария, Швеция, Буюк Британия, Франция, Латвия, Ирландия, Мальта ороли, Германия, Испания, Россия, Гонконг, Бирлашган Араб Амирлигида ҳашаматли квартиралар, виллалар, меҳмонхона комплексларига эга бўлган

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Бош прокуратура Гулнора Каримова устидан очилган жиноят ишлари бўйича хабар берди.

Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура Гулнора Каримова устидан очилган жиноят ишлари бўйича хабар берди

Тергов материаллари бўйича ҳозирда 12 та хорижий мамлакатлар ҳудудида уюшган жиноий гуруҳнинг 1 млрд. 394,1 млн. АҚШ долл., 63,5 млн. евро, 27,1 млн. фунт ва 18,5 млн. франк миқдордаги легаллаштирилган маблағлари аниқланган, шу жумладан:

Швейцарияда — 777,8 млн. АҚШ долл. миқдорида пул маблағлари ва Колони шаҳрида нархи 18,5 млн. франк бўлган кўчмас мулк (вилла);

Швецияда — 30 млн. АҚШ долл. миқдорида пул маблағлари;

Буюк Британияда — 4,2 млн. фунт миқдорида пул маблағлари, Лондон шаҳрида умумий нархи 22,9 млн. фунтлик уй-жойлар, квартиралар ва виллалар;

Франциянинг Париж шаҳрида — квартиралар ва "Шато де Грусси" қасри, Сантропе шаҳрида — вилла (умумий нархи 52,5 млн. евро);

Латвияда — 16,5 млн. АҚШ долл. миқдоридаги пул маблағлари ва қимматли қоғозлар, Рига шаҳрида парк ҳудудидаги умумий нархи 9 млн. евро бўлган кўнгилочар марказ;

Ирландияда — 300 млн. АҚШ долл. миқдоридаги пул маблағлари ва қимматли қоғозлар;

Мальта оролида — нархи 48,8 млн. АҚШ долл. бўлган самолёт;

Германияда — 2 млн. евро миқдоридаги пул маблағлари;

Испанияда — 82 минг АҚШ долл. миқдоридаги пул маблағлари;

Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Яшасин Ўзбек суди: интернет фойдаланувчилари Гулнора Каримова ҳақида нима деяпти?
Россияда — 6 млн. АҚШ долл. миқдоридаги пул маблағлари, умумий нархи 2 млн. АҚШ долл. бўлган Москва шаҳри "Камелот" турар жой комплексидаги "пентхаус", "Рублевка" массивидаги ҳашаматли турар жой ва 8 та квартира, Ялта шаҳридаги меҳмонхона комплекси, турар жой ва ер участкаси;

Гонконгда — 67 млн. АҚШ долл. миқдоридаги пул маблағлари, "The Arch" осмонўпар биносида нархи 15 млн. АҚШ долл. бўлган "пентхаус";

Бирлашган Араб Амирлигида — 32 млн. АҚШ долл. миқдоридаги пул маблағлари, 31,5 млн. АҚШ долл. миқдоридаги олтин ва олтин сертификатлари, Дубай шаҳрида умумий нархи 67,4 млн. АҚШ долл. бўлган "пентхаус", 2 та вилла ва 2 та меҳмонхона комплекслари аниқланган.

Ҳозирги кунда уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа активларини аниқлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тезкор-тергов тадбирлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0