Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига янги бош директор тайинланди

© fragolerosseЗарубежная пресса
Зарубежная пресса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аманулла Юнусов Матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори лавозимидан озод этилди

TOШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ Аманулла Юнусов Матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда агентлик расмий сайтида хабар қилинмоқда.

Унинг ўрнига президент қарорига мувофиқ Лазиз Хушбоқович Тангриев Матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори этиб тайинланди.

Тангриев бунга қадар Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Янгиликлар лентаси
0