13:42 24 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB147.27
  • EUR10383.02
  • USD9424.54
День рождения основателя ювелирного дома De Grisogono

Гулнора Каримованинг адвокати терговни тўхтатишни сўради

© Sputnik / Валерий Левитин
Жамият
Ҳавола олиш
Гулнора Каримова иши (18)
388002

Швейцариялик адвокат айтишига қараганда, у Гулнора Каримова ҳозир қаерда эканлигини билмайди ва у билан алоқага чиқишнинг имкони бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа Швейцария прокуратурасидан тергов жараёнини тўхтатишни сўради, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Адвокатнинг сўзларига қараганда, у Гулнора Каримова ҳозир қаерда эканлигини билмайди ва у билан алоқага чиқишнинг имкони бўлмаган.

Бундай шароитда, адвокат Каримованинг ҳуқуқларини "қонуний суд талабига жавоб берадиган даражада" ҳимоя қила олмаслиги туфайли, у Швейцария прокуратурасидан тергов ишларини тўхтатиб туришни сўрамоқда.

Ундан ташқари, Манжа айтишига қараганда, 2016 йилнинг декабрь ойида у Гулнора Каримова билан учрашган вақтда, Каримова Ўзбекистондаги суд жараёни ҳақида адвокатга ҳеч нарса хабар қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг энг катта маблағлари айнан Швейцарияда сақланмоқда. Ўзбекистон бош прокуратураси хабарига кўра, у ерда 777,8 млн доллар пул маблағлари, ҳамда қиймати 18,5 млн франк (19,4 млн $) бўлган вилласи бор.
Мавзу:
Гулнора Каримова иши (18)

Асосий мавзулар