Ўзбекистон делегацияси очиқ фавқулодда йиғилишда иштирок этди

© МИД УзбекистанаВнеочередная сессия Совета министров иностранных дел ОИС
Внеочередная сессия Совета министров иностранных дел ОИС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди атрофидаги вазият муҳокама қилинди

TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. 1 август куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ижроия қўмитасининг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги очиқ фавқулодда йиғилиши ишида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, йиғилишда Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди атрофидаги вазият муҳокама қилинди.

14 июль куни террорчилар томонидан қилинган ҳужум оқибатида икки полиция ходими ўлдиришига жавобан Исроил ҳукумати Ибодат тепалигида назоратни кучайтирганди. Металл аниқлагичлар ва видеокузатув тизимининг ўрнатилиши мусулмон аҳоли орасида кўплаб норозиликларга сабаб бўлганди.

Янгиликлар лентаси
0