Тошкентда Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форуми ўтказилади

© Foto : Шерзод ҚорабоевДелегация предпринимателей из Кыргызстана посетила Фергану
Делегация предпринимателей из Кыргызстана посетила Фергану - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлат ўртасидаги ўзаро товар алмашиш ҳажми кейинги йилда икки бараварга ошган ва 2017 йилнинг январь-май даврида 100,8 млн долларни ташкил этган

TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ва Қирғизистон иқтисодиёт вазири ўринбосари Алмаз Сазбаков ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда uznews.uz хабар бермоқда.

Музокаралар жараёнида иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, Тошкентда шу йилнинг сентябрида икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида қўшма кўргазма ва бизнес-форум ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хабарда айтилишича, икки давлат ўртасидаги ўзаро товар алмашиш ҳажми кейинги йилда икки бараварга ошган ва 2017 йилнинг январь-май даврида 100,8 млн долларни ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0