Шавкат Мирзиёев эртага видеоселектор йиғилиши ўтказади

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда маданият, санъат, маънавият, адабиёт ва оммавий ахборот воситалари соҳасида мавжуд муаммолар кўриб чиқилади.

TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни видеоселектор йиғилиши ўтказади, деб хабар қилмоқда Qalampir нашри.

Олий Мажлис биносида бўлиб ўтадиган йиғилишда маданият, санъат, маънавият, адабиёт ва оммавий ахборот воситалари соҳасида мавжуд муаммолар, уларни бартарф этиш чоралари ҳамда келгусидаги вазифалари кўриб чиқилади.

Видеоселектор йиғилишида барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бир қатор тегишли идора вакиллари, ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0