Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Озодлик”да эълон қилинган мақолага муносабат билдирди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишХокимият Ташкента
Хокимият Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳокимлик “Озодлик” мурожаатлар ичига чуқурроқ кириб, билдирилган эътирозлар ҳаққонийлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан сўнг эълон қилиши мақсадга мувофиқ бўлишини билдирган

TOШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Озодлик” радиосининг  “Facebook”  саҳифасида эълон қилинган  Тошкент шаҳридаги 9 қаватли собиқ ётоқхоналардан бирида оиласи билан истиқомат қилаётган фуқаролардан бирининг ёндош очиқ хонада очиқ шчит туфайли юзага келаётган муаммоларни  ўрганиб чиқди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, ушбу  ётоқхона  Яшнобод тумани, Авиасозлар 2-даҳаси, 37 уй, яъни собиқ Авиасозлар бирлашмасининг 22-сонли  тўққиз қаватли ётоқхонасининг 103-хонаси бўлиб, хонадон эгаси Муқаддас Ҳайдарова оиласи билан 2015 йилнинг 2 февралидан буён жойда истиқомат қилиб келиши маълум бўлди.

Ўзбекистон кўчалари - Sputnik Ўзбекистон
Namnews: "Озодлик"нинг хурмача қилиқлари сабр косамизни тошириб юбормоқда

Фуқаро мурожаатида билдирилган салбий ҳолатлар, жумладан М.Ҳайдарова эгаллаб турган хонага туташ бўлган шчитхона бутун бинони электр қуввати билан таъминловчи шчит ҳисобланади. Унинг алоҳида ёпиқ кичик хонада бўлиши бино лойиҳасида белгиланган. Масала жойга чиқиб ўрганилганда шчитхона эшиги йўқлиги ҳамда қаровсиз аҳволда эканлиги ўз тасдиғини топди. Мутахассислар томонидан ушбу салбий ҳолат тезда бартараф этилди. Шчитхонанинг ташқи кўриниши тўлиқ тартибга келтирилиб, унинг кириш қисмига қулфли эшик ўрнатилди.

Ҳокимлик фуқаронинг уйнинг ярми олиб қўйилиши ҳақидаги даъвоси ҳақиқатга мос эмаслигини билдирди.

“Лекин фуқаронинг шаҳар ҳокими қарори билан уйнинг ярми олиб қўйилмоқчи деган даъволари мантиққа зид. Чунки, бу каби қарор умуман қабул қилинмаган, қабул қилиниши ҳам мумкин эмас. Аксинча, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги “Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги Низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарорига асосан фуқароларга 2018 йил 1 июлигача уй-жойларни хусусийлаштириш имконияти берилгани  тушинтирилган. Бунга ётоқхоналарда доимий яшаб келаётган фуқаролар тоифаси ҳам киради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Озодлик” мурожаатлар ичига чуқурроқ кириб, билдирилган эътирозлар ҳаққонийлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан сўнг эълон қилинишини мақсадга мувофиқ деб биламиз”, дейилади матбуот хизмати томонидан.

Янгиликлар лентаси
0