Кўчмас мулк ҳақидаги барча маълумотларни онлайн тарзда билиш мумкин бўлди

© findaПользователь за работой
Пользователь за работой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур онлайн-ресурс кўчмас мулкка тақиқ қўйилган-қўйилмаганлигини, хонадон манзилини, яшаш хоналари сони ва кўчмас мулкнинг инвентар баҳосини билиш мумкин

TOШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси кўчмас мулк ҳақидаги маълумотларни аниқлаш хизматини синов режимида ишга туширди.

У орқали кўчмас мулк жойлашган манзилни, унинг инвентар баҳосини, яшаш хоналари ва майдонини, унга нисбатан тақиқ бор-йўқлигини, солиқ ставкалари бўйича иқтисодий зонани ҳам билиш имкони мавжуд.

Мазкур ресурс фуқаролар ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк бўйича мурожаатлари ҳажми ошганлиги туфайли йўлга қўйилди.

Янгиликлар лентаси
0