Мирзиёев бир гуруҳ темир йўл ходимларини нуфузли орден ва медаллар билан тақдирлади

© Uzbekistan24Президент наградил работников сферы железнодорожного транспорта
Президент наградил работников сферы железнодорожного транспорта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент бир гуруҳ темир йўл соҳаси ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

ТОШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти темир йўл соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар қилди Uzbekiston24.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев янги байрамни жорий этди

"Мамлакатимиз темир йўл транспорти соҳасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, тармоқни замон талаблари асосида ривожлантириш, минтақа ва жаҳон миқёсида муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, республикамизда темир йўл транспорти коммуникацияларининг мустақил, ягона ва яхлит тизимини яратиш, халқаро стандарт ва талабларга мос янги темир йўлларни барпо этиш, тармоқнинг барқарор ва самарали ишлашини таъминлаш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин", — дейилади фармонда.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» Исмаилов Халмурат — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Тоштемирйўллойиҳа» масъулияти чекланган жамияти директори.

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан Шайманов Абсахат Бозорович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Термиз темир йўл масофаси йўл таъмирловчиси.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан Абдуллаев Нусратилло Саъдуллаевич — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзтемирйўлмаштаъмир» унитар корхонаси бош директори, Рабимов Тошкуват Шодиярович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Самарқанд темир йўл масофаси кўприк устаси, Хасилов Хуснутдин Нуриддинович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бош менежери — бош муҳандиси, Цой Виктор Робертович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «406-ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж поезди» унитар корхонаси бошлиғи.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев темир йўлчиларни касб байрамлари билан табриклади
«Дўстлик» ордени билан Сагдуллаева Элмира Шавкатовна — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамияти етакчи муҳандис-технологи, Холмаматов Али Султонович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қарши электр таъминоти корхонаси электромеханиги.

Шуҳрат» медали билан Ганиев Полат Бегдуллаевич — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қўнғирот локомотив депоси тепловоз машинисти, Рустамов Рустам Бекназарович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Бухоро алоқа ва ишорат масофаси участка бошлиғи, Эгамов Маруф Мирзахмедович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қўқон вагон депоси вагон йиғув цехи бригада бошлиғи.

Янгиликлар лентаси
0