Туризмни ривожлантириш қўмитасига янги раис тайинланди

© Mehnat.uzАбдухакимов Азиз Абдукахарович
Абдухакимов Азиз Абдукахарович - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 8 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти қарорига асосан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Абдуҳакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент расмий сайти хабар қилди.

Wikipedia маълумотига кўра, Абдуҳакимов Азиз Абдукахарович 1974 йилда Тошкентда туғилган. Тошкент Давлат Иқтисодий университетини Иқтисодчи мутахассилиги бўйича тамомлаган. Япониядаги Хитоцубаси Университетида Магистратурани тамомлаган.

1993-2004 йилларда "Ипак Йўли", "Берилинер Банк АГ", "Ўзпромстройбанк" ташқилотларида молия мутахассиси лавозимида ишлаб келган.

2004-2008 йилларда Ташқи Иқтисодий алоқалар вазирлигининг ахборот-таҳлилий бўлимида ишлаб келган.

2008-2012 йилларда Давлат Мулкини бошқариш қўмитасида биринчи ўринбосар ва раис лавозимларида ишлаган.  

2012-2014 йилларда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.

2014 йилдан бўён Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига раҳбарлик қилиб келган.

Янгиликлар лентаси
0