Қорақалпоғистон ва Хоразмда аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилади

© Пресс служба Минздрава РУзВ Каракалпакстан и Хорезм отправился поезд здоровья
В Каракалпакстан и Хорезм отправился поезд здоровья - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Саломатлик" поездининг навбатдаги кўриклари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг барча туманлари аҳолисига ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда республика даражасидаги сифатли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олиш имкониятини яратиб беради

TOШКЕНТ, 8 август — Sputnik. 7 август куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини юқори малакали мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш мақсадида "Саломатлик" поездлари Тошкент шаҳридан жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бугун ҳар икки ҳудудда ихтисослаштирилган марказлар директорлари бошчилигида ўнга яқин тор мутахассислардан иборат гуруҳлар ўз ишини бошлади. Улар таркиби республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари, республика клиник шифохоналарининг етакчи олимлари, тиббиёт фанлари докторлари ва юқори малакали шифокорларидан ташкил топган.

Ўзбекистонликлар - Sputnik Ўзбекистон
Саломатлик рейтингида Ўзбекистон МДҲ давлатлари ўртасида 1-ўринни эгаллади

"Саломатлик" поездининг навбатдаги кўриклари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг барча туманлари аҳолисига ўз ҳудудидан чиқмаган ҳолда республика даражасидаги сифатли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олиш имкониятини яратиб беради. Агар бир беморда бир неча турдаги касаллик аниқланса, тор соҳа мутахассислари консилиуми асосида унга муолажа тайинланмоқда.

Тўшакда ётиб қолган қариялар ва беморлар ҳолидан уйига бориб хабар олинмоқда. Кўриклар натижасида аниқланган беморларнинг амбулатор шароитда вилоят ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ва республика ихтисослаштирилган марказларида ўрнатилган тартибда соғломлаштирилиши ҳам кўзда тутилган. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ва кексаларга чуқурлаштирилган текширувлардан олинган натижаларга қараб санатор-курортларга тавсиялар берилмоқда.

Жорий йилнинг 6 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида мамлакатда тиббий хизмат сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинганди. Йиғилишда кўплаб вазифалар қатори ҳудудларда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун "Саломатлик" поездларини ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилганди.

Бугунга қадар "Саломатлик" поезди Навоий, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолисига тиббий хизмат кўрсатган эди.

Янгиликлар лентаси
0