Ўзбекистонга Польшадан катта миқдорда музлатилган гўшт олиб келинди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишМясоперерабатывающее предприятие АПХ "Мираторг" в Брянской области
Мясоперерабатывающее предприятие АПХ Мираторг в Брянской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабарга кўра, Польшадан келтирилган гўшт ҳукумат томонидан белгиланган имтиёзли арзонлаштирилган нархда 21 000 сўмдан сотилмоқда

TOШКЕНТ, 8 август — Sputnik. Республика аҳолисини ҳамёнбоп, арзон ва сифатли гўшт билан таъминлаш мақсадида Польшадан катта миқдорда музлатилган гўшт олиб келинди, деб хабар бермоқда Uznews.uz.

Андижонда гўшт 29 минг сўмдан сотиладиган бўлди

Хабарда айтилишича, хориждан олиб келинган музлатилган гўшт Тошкент шаҳрининг барча бозорларидаги (уларнинг умумий сони 12 та) "Элга хизмат" дўконларига ҳамда "Корзинка" супермаркетининг (Авиатор, ТТЗ, Чилонзор, Юнусобод ва бошқа филиалларида) филиалларига аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сифатли ҳолда, қадоқлаб (1,5-2,5 кг.) сотиш учун тарқатилган.

Хабарга кўра, Польшадан келтирилган гўшт ҳукумат томонидан белгиланган имтиёзли арзонлаштирилган нархда 21 000 сўмдан сотилмоқда.

"Тошкент шаҳри бозорларидаги маҳаллий ориқ мол гўштининг нархи 32-35 минг сўмни, лаҳм эса 40-45 минг сўмни ташкил қилмоқда", дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0