Тошкентда ободонлаштириш ишларига 200 млн сўм ажратилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишРабочий стрижет газон
Рабочий стрижет газон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу маблағ шаҳар кўча ва хиёбонларини тартибга келтириш, гуллар экиш, майсазорлар майдонини кенгайтириш ва дарахтларни оқлашга сарфланади.

TOШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Мустақиллик куни арафасида Тошкентни ободонлаштириш учун 200 млн сўм ажаратилди,- деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ободонлаштириш бошқармасининг бошлиғи ўринбосари Саидумар Аглаев хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳар йил Мустақиллик байрами арафасида шаҳар кўча ва хиёбонлари  ободонлаштирилади, гуллар ва кўкламзорлар майдони кенгайтирилади, дарахтлар оқланади.

Аглаев айтишига қараганда, ўтган йил ушбу харажатларга 140 млн. сўм сарфланган бўлса, бу йил 200 млн. харажат қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг умумий майдони 35 минг гектар бўлиб, ундан кўкламзор ҳудуд 7 минг гектарни ташкил қилади. Дарахтлар умумий сони 5 миллиондан кўп.

 

Янгиликлар лентаси
0